Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲОКИМ ВА ТАДБИРКОРЛАР УЧРАШУВИ

×

 2019-11-20 20:28:54    307

PDF yuklash
Chop etish


Бугун шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев тадбиркорларга ва барча ишбилармон доиралар вакилларига “Тадбиркорларга суянч ва таянч бўламиз” шиори остидаги мурожаатини ўқиб эшиттирди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2019 йил 7 ноябрь куни “Жорий йилда давлат бюджетига тушумлар прогнози ижросини таъминлаш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жойларда янада ривожлантириш” масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселекторда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида баён этилган мазкур мурожаатда қуйидаги муҳим вазифалар қайд этилди:эндиликда кредит бериш тизимини соддалаштириб, ортиқча қоғозбозлик ва сарсонгарчиликларга барҳам беришга асосий эътибор қаратилади;ҳудуд салоҳияти ва ихтисослашувидан келиб чиқиб тадбиркорларнинг бизнес ғоялари ва лойиҳаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланишига ҳалақит қилаётган барча тўсиқ-ғовларни бартараф этиш ва соҳани қўллаб-қувватлашнинг кафолатларини мужассам этган ишончли тизим тизими йўлга қўйилади;ҳар бир тадбиркорнинг мулки турли сабабларни важ қилиш орқали тортиб олинмайди. Бунда, тадбиркорларнинг мол-мулкига барча раҳбарлар томонидан “ўз шахсий томорқам” деган қарашга йўл қўйилмайди;тадбиркорлар иштирокидаги турли мажлисбозликларга, шунингдек, маҳаллий ҳокимлик идоралари вазифаларини тадбиркорларга юклаш ва уларни ҳомийликка мажбурлаш амалиётига бутунлай чек қўйилади.Мурожаатда келтирилган мазкур муҳим вазифалар, хусусан тадбиркорлар томонидан тавсия этилаётган мақсадли ташаббус ва  лойиҳаларни ишлаб чиқишдан, то куни амалга оширишгача бўлган барча жараёнда бевосита кўмак беришга эндиликда биринчи галдаги вазифа сифатида эътибор қаратилиши соҳада фаолият юритаётган ишбилармон доиралар вакилларига бирдек куч ва ғайрат қўшади, десак муболаға бўлмайди. 

Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати