Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кўза кунида синади...
2019-04-29 10:58:14 255
Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими ходимлари томонидан 31.03.2019 йилда Марғилон шаҳар, Узун ховуз МФЙ, Тинчлик кўчаси 67-уйда ўтказилган текширишда, уй эгаси фуқаро Акрамов Ибрагим Набиевич, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 120-бандига зид равишда, яшаш хонадонидаги электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари, яширин равишда, тўғридан-тўғри уланиб, 31.03.2016 йилдан 31.03.2019 йилга қадар 1095 кун давомида жами 78840 кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги оқибатида Марғилон шаҳар электр таъминоти корхонаси манфаатларига 19.710.000 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.
Мазкур маъмурий иш юзасидан олиб борилган текшириш жараёнида фуқаро И.Н.Акрамовдан қоидабузарлик натижасида давлатга етказилган 19.710.000 сўм моддий зарар ва тармоққа қайта уланиш учун 405.460 сўм тўлов ундирилиши таъминланган.
Маъмурий иш бўлим бошлиғи томонидан кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар И.Н.Акрамовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида, яъни 1.013.650 сўм жарима жазоси қўўланиб, жарима тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Шу тариқа фуқаро И.Н.Акрамов томонидан содир этилган қоидабузарлик фош қилинган.
Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими суриштирувчиси,
3-даражали юрист А.Н.Тоджиддинов