Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОРТИҚЧА ХАРАЖАТ САРФЛАШНИ ИСТАМАСАНГИЗ ҲАҚИНИ ВАҚТИДА ТЎЛАБ ҚЎЙИНГ
2019-04-08 10:25:22 316
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш механизмларини янада такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5059-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.
Мажбурий ижро бюроси ходимлари олдига қўйилган асосий вазифалардан бири бўлган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, шу билан бирга, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан оширишга қаратилган тадбирлар изчиллик билан амалга оширишдир.
Ушбу фармонга кўра 2017 йилнинг 1июлидан бошлаб истеъмолчилар- жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт, акс холда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи – жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади.
Юридик шахс мақомидаги истеъмолчиларга эса энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узиш чоралари кўрилади.
Истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи – жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида жарима тўловлари ундирилиши белгилаб қўйилган.
Шунингдек, истеъмолчилар электр ва газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгардир.
Энергия ресурсларидан мавжуд қарздорлик ундиришда Бюро ваколатлари доирасида тегишли таъсир чораларини қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2018 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб жорий этилдики, унга кўра фуқароларнинг яшаш хонадонида доимий ҳисобда турган вояга етган оила аъзолари истеъмол қилинган энергия ресурслари (электр ва газ) ва ичимлик суви қарздорлиги бўйича уй мулкдори билан биргаликда тенг жавобгар ҳисобланади.
Бюро ходимларига ҳар ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари ва сув таъминоти бўйича қарздорликни қарздорларнинг пластик карталари ҳисоб рақамларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги пул маблағларини ҳар ойда уларнинг розилигисиз ундириб олиш ҳуқуқи берилди ҳамда бу тартиб бир ойлик муддатда янгидан жорий қилинадиган таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги шартномада ўз аксини топадиган бўлди. Мазкур тадбирлар ўз навбатида истеъмолчиларнинг тўлов интизомини маданиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарорларида белгиланган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши электр энергияси ва газ тармоқлари ҳамда ичимлик суви соҳасини модернизация қилишга, истеъмолчиларни ушбу неъматлар билан узлуксиз таъминлашга, мамлакат иқтисодиётини, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришга, суд қарорлари ижроси самарадорлигини, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек, фуқароларда тўлов маданиятини янада шакллантиришга хизмат қилади.
Мажбурий ижро Бюроси Маргилон шаҳар бўлими Тезкор шўъба инспектори Тажибаев Отабек Ахаджонович