Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Атлас байрами” дастури доирасида "Анъанавий ҳунармандчилик, этно дизайн ва тадбиркорлик бўйича Марказий Осиё тренинги бошланди

×

 2024-09-12 11:43:08    118

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида "Атлас байрами" дастури доирасида "Анъанавий ҳунармандчилик, этно дизайн ва тадбиркорлик бўйича Марказий Осиё тренинги ўтказилмоқда.
Тренинг машғулотларида Марказий Осиёнинг бешта давлати: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 40 нафарга яқин иштирокчилар бир ҳафталик тренингда иштирок этишади.
Ушбу иштирокчиларга таниқли миллий ва халқаро экспертлар, магистрлар ва дизайнерлар раҳбарлик қиладилар, улар бу борада ўзларининг катта билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
ЮНЕСКО номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, маданий ва ижодий индустрияни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ҳунармандлар ва халқ рассомлари “Ҳунарманд” уюшмаси билан яқин ҳамкорликда Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази кўмагида ташкил этилган ушбу семинар жорий йилнинг 12-18-сентябр кунлари ўтказилиши режалаштирилган. 
Тренинг мақсади Марказий Осиёда номоддий маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш, айни пайтда ижодкорликни ривожлантириш ва анъанавий ҳунармандчилик сифатини оширишдан иборат.
Тренинглар давомида анъанавий ҳунармандчиликнинг тарихий ривожланиши ва замонавий йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиб, иштирокчиларга назарий ва амалий билимлар берилиши кутилмоқда.
Асосий мавзулар орасида анъанавий каштачилик, этномода дизайни, кигиз тўқиш кабилар мавжуд. Тренингнинг якуний мақсади барқарор даромад олиш ва иш ўринларини яратиш орқали маҳаллий ҳамжамиятларнинг, айниқса, аёллар ва ёшларнинг турмуш даражасини оширишдан иборат.