Shrift o'lchami Rang Rasm

“Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилди.

×

 2024-09-04 14:50:31    126

PDF yuklash
Chop etish


Кексаларни қадрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, мазмунли ҳаёт кечиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш Халқимизга хос эзгу қадриятлардан бири ҳисобланади.

Марғилон шаҳар «Бахрин» маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари доирасида маҳалла марказида «Нуронийлар маскани» ҳам янгитдан қуриб битказилди.

Бугун ёши улуғларимиз учун чинакам қадрли маскан бўла оладиган ушбу мажмуанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда бир гуруҳ нуроний отахонлар иштирок этишди.

Тантанали тадбир иштирокчилари мажмуанинг рамзий алвон лентаси қирқилганидан сўнг сўлим масканда яратилган шароитлар билан танишдилар.

Мажмуадан кутубхона, тиббиёт хонаси ҳамда турли хил тадбирлар ўтказиш учун мўлжалланган фаоллар зали ҳам ўрин олган.