Shrift o'lchami Rang Rasm

МАКТАБЛАРДА БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГ СОЧДИ!

×

 2024-09-04 14:49:00    49

PDF yuklash
Chop etish


Эрта тонгдан шаҳримиз кўчалари юз-кўзларида қувонч билан мактаб сари ошиқаётган жажжи ўғил-қизлар, ўқувчи ёшлар билан гавжум.
Бутун республикамизда бўлгани каби шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида ҳам “Билимлар куни” тадбирлари “Бир бўлсак-Ягона халқмиз, бирлашсак-ватанмиз” шиори остида ташкил этилди. 
Хусусан, шаҳардаги 27-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов иштирок этиб, ўқувчи ёшларга янги ўқув йилида улкан зафарлар тилади. 
- Бугун эрта тонгдан мактаб томон ошиқар эканмиз, қалбимизда ўқувчилар каби ҳаяжон бор. Ўз фарзандини узоқ вақт кўрмаган она каби уларни соғиндик. Бутун ўқув йили бугунги кун каби шодликларга бой тарзда ўтсин, - дейди 27-умумтаълим мактаби директори Собиржон Эргашов. 
Бу йил шаҳардаги мактабларнинг 1-синфига  4300 нафар ўқувчилар қадам қўйди. Ўқувчиларга ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.