Shrift o'lchami Rang Rasm

Мустақиллик байрамининг 33 йиллик тантанаси олдидан Марғилон шаҳридаги “Узунҳовуз" МФЙ биноси янгитдан қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди

×

 2024-08-28 14:12:37    152

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги "Узунҳовуз" маҳалласи биноси 1957 йилда қуриб битказилган бўлиб ҳозирги кунда фаолият кўрсатишга яроқсиз, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 
Маҳалла раиси ҳамда ҳудуд фаоллари бир ёқадан бош чиқариб, маҳалла учун янги бино қуриб битказиш таклифини "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига киритдилар. 
Кўп сонли овоз билан ушбу таклиф ғолиб деб топилиб, 892 миллион сўм маблағ ажратилди. Натижада қисқа фурсатларда маҳалла учун замонавий кўринишдаги янги бино қуриб битказилди. 
Бугун ушбу маҳалла биносининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маросимда хитойлик экспертлардан ташкил топган делегация аъзолари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг Хитойдаги Маҳалла сервис компаниясини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси Yang Ji Fan хоним, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи А.Зиявитдинов, шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.Меҳмонлар янги бинода маҳалла ходимлари учун яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишдилар. 
Шунингдек тантанали тадбир давомида маҳаллада “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи аёлларга замонавий тикув машиналари ҳам топширилди.