Shrift o'lchami Rang Rasm

“АЁЛ – ҚАДРИЯТЛАР ДАВОМЧИСИ”

×

 2024-08-22 20:24:05    75

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан “Аёл – қадриятлар давомчиси” шиори  остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Комила Кавлонова, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар кириш сўзи билан очиб, жамиятимизда аёлларнинг тутган ўрни ва мавқейи, улар чин маънода миллий қадриятларимиз давомчиси эканликларини эътироф этиб ўтишди. 
Тадбир давомида камалак рангларида товланувчи атлас ва адрас кўйлаклари эгнида ял-ял ёнган лобару дилбар қизлар миллий либослар намойишида миллийлигимиз, урф-одат ва қадриятларимизни яна бир карра намоён этдилар. 
Шаҳар Маданият марказининг хушовоз хонандалари ижросидаги дилрабо куй ва қўшиқлар барчани бирдек рақсга чорлади.