Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларига мактаб формалари топширилди

×

 2024-08-21 18:45:26    132

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида яқинлашиб келаётган янги ўқув йили олдидан  кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан бугун шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси шаҳар бўлими, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг 25 нафар ўғил-қизларига шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигида мактаб формалари тақдим этилди. 
Фарзанд тарбиялаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ушбу хайрли ташаббус бошида турган барча ҳомийларга ўқувчиларнинг ота-оналари ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдирдилар.