Shrift o'lchami Rang Rasm

ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИНИ ЎРНАТИШ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР УСКУНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЯНГИ БОСҚИЧ

×

 2024-08-14 20:17:38    636

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳридаги Маданият марказида электр энергиясини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишга бағишланган семинар ташкил этилди. 
Семинарда шаҳар ҳокими, секторлар раҳбарлари, маҳалла “еттилиги”, ташкилот ва корхоналар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. 
Семинарда қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзаллиги бўйича батафсил маълумот берилиб, барча тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли хонадонларида, ижтимоий ва иқтисодий идораларда “Қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш” бўйича тизимли ишлар олиб бориш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 
Шунингдек, қуёш панели тушунчалари, тежамкор горелка афзалликлари, қуёш панеллари учун ажратиладиган кредитлар ҳамда қуёш панели расмийлаштирилиши бўйича масъул мутасаддиларнинг маърузалари ҳам тингланди. Бундан ташқари мутахассислар томонидан энергия тежамкор газ ускуналарини ўрнатиш, уларнинг афзаллиги юзасидан ҳам тушунчалар берилди. 
Семинар давомида муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бугунги кунда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб даромад топаётган тадбиркорлар ва аҳоли вакиллари ҳам сўз олиб, муқобил энергия манбалари орқали топаётган даромадлари ҳақида қатнашчиларга сўзлаб бердилар.