Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“АЁЛ – ҚАДРИЯТЛАР ДАВОМЧИСИ”
2024-08-08 14:30:13 245
Марғилон шаҳридаги Маданият марказида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил топганига 2 йил тўлганлиги муносабати билан “Аёл – қадриятлар давомчиси” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Шароф Уралов ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Гулнора Жўрабоевалар иштирок этиб, “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий жиноятлар профилактикаси ойлиги” доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини иҳмоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир давомида маҳаллалардаги “Оқила аёллар” ҳаракати раиси ва шаҳардаги энг фаол оқила аёллар Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоеванинг ташшаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маълумки, Адлия вазирлиги томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва уларга ҳуқуқий кўмак кўрсатиш мақсадида “Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак” ҳуқуқий акцияси ўтказилиши белгиланган эди. Акция 2024 йилнинг 1 августидан 30 августигача давом этади. Бугунги тадбир давомида ушбу акция дастури доирасида тарғибот тадбири ҳам ташкил этилди.
Маданий-маърифий тадбир давомида шаҳар Маданият уйи санъаткорлари ижросида дилрабо куй ва қўшиқлар жаранг сочди. Қўшиқлар дилрабо рақсларга уланди.