Shrift o'lchami Rang Rasm

ЎҚУВ-СЕМИНАР ЯКУНИДА ИШТИРОКЧИЛАР СЕРТИФИКАТ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2024-08-03 18:32:57    528

PDF yuklash
Chop etish


“Марғилон шаҳридаги профессионал таълим, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида 5 кун мобайнида ўтказилган ўқув семинари бугун ўз ниҳоясига етди.
Шаҳримиздаги 10-умумий ўрта таълим мактабида таълим тизими ходимлари иштирокида ташкил этилган семинарда иштирокчиларга бугунги кунда таълим сифатини янги босқичга чиқариш, таълим муассасаларида таълим ва тарбия уйғунлигига, ўқитувчиларнинг касбий маҳорати, ўз устида изланишига эътибор қаратиш, ёшларни касб-ҳунар ва тилга ўргатиш борасидаги вазифаларни ижросини таъминлаш лозимлиги ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.  
Шунингдек, ўтган беш кунлик семинар дастури давомида профессорлар, соҳа мутахассисларининг таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни жорий этишнинг креатив технологиялари, миллий ғоя ва янги маънавий маконнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни, китобхонлик каби мавзуларидаги долзарб маърузалари тингланди. Қолаверса, касб-ҳунар хоналарини ташкиллаш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилиб, мактаб директорларининг тақдимотлари ўтказилди. 
Семинар якунида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан малака оширганлик тўғрисидаги сертификатлар билан тақдирланди. 
Мазкур семинар вилоят ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилди.