Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ МАРҒИЛОН ШАҲРИДА БЎЛДИ
2024-08-01 18:49:24 137
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Марғилон шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиб келинаётган Ўқув-семинарда иштирок этиб, педагоглар билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида Ҳ.Умарова таълим тизимини янада юксалтириш мақсадида ташкил этилган семинарнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг таълим-тарбияси, таълим масканларида ўқитиш сифати ҳамда самарадорлик масалаларида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек у ўз сўзи давомида Давлатимиз раҳбарининг Мактабгача ва мактаб таълим тизимига бераётган эътиборлари хусусида алоҳида тўхталиб, барча педагоглар қатори марғилонлик устозлар ҳам ушбу юксак ишончни оқлаш йўлида жонбозлик кўрсатишлари зарур эканлигини таъкидлади.
Очиқ мулоқот давомида устозларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари ҳам тингланди.