Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 89-сессияси бўлиб ўтди
2024-08-01 12:15:29 103
Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Ш.Нисбатхонов раислик қилди ҳамда олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Марғилон шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари А.З.Бобохўжаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4102-сонли Қарори ижроси юзасидан Марғилон шаҳар 2-сектор худудида жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2024 йил 2-ярим йиллик мўлжалланган йўл харитасини тасдиқлаш тўғрисида;
2. 2024 йил 6 ой давомида Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, йўл ҳаракати ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида;
3. Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил биринчи ярим йиллиги давридаги ижроси тўғрисида;
4. Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024 йил 2-чорак давомида тасдиқланган параметрларига киритилган ўзгаришлар тўғрисида;
5. Марғилон шаҳар “Ташаббусли бюджет” 2024 йил 2-чорак ҳисоботи тўғрисида;
6. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида;
7. Марғилон шаҳар сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни
тавсия этиш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар.
Cессия давомида барча масалалар кўриб чиқилди ҳамда билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари шаҳар кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.