Shrift o'lchami Rang Rasm

ХАЛҚАРО ДЎСТЛИК КУНИ МАРҒИЛОНДА КЕНГ ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2024-07-30 19:59:17    186

PDF yuklash
Chop etish


Дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Мамлакатимизда ҳам 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. 
Сана муносабати билан бугун Марғилон шаҳридаги Диёр мажмуасида байрам концерт дастури ташкил этилди. Миллатлараро дўстлик намуналари акс этган тадбирда вилоятимизда истиқомат қилиб келаётган турли миллат вакиллари жам бўлдилар.
Маросимда сўз олганлар ушбу санани нишонлашдан асосий  мақсад инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Концерт дастури давомида шаҳар Маданият уйи санъаткорлари ижросидаги дўстлик, бирдамликни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашиб барчани бирдек рақсга чорлади.