Shrift o'lchami Rang Rasm

ЎҚУВ-СЕМИНАР

×

 2024-07-29 18:26:25    119

PDF yuklash
Chop etish


Бугун “Марғилон шаҳридаги профессионал таълим, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусидаги ўқув семинари ўз ишини бошлади.
Марғилон шаҳридаги профессионал таълим ташкилотлари, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари, ўринбосарлари, маънавиятчилари иштирокида ўтаётган семинарнинг биринчи кунида Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Хасанов, Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов, Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори ўринбосари, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Хилолахон Тожибоева ва бошқа қатор мутасаддилар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Марғилон шаҳридаги ижроси ҳолатига эътибор қаратиб, соҳа олдида турган устувор вазифалар, мактаблардаги таълим, тарбия ва маънавият даражасини кўтариш бўйича ўз фикрларини билдиришди. 
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган семинар 2 августгача давом этади.