Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАЪНАВИЯТ ФЕСТИВАЛИ
2024-07-19 21:46:29 377
Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан "Биз бир бўлсак ягона халқмиз - бирлашсак Ватанмиз!" шиори остидаги Маънавият фестивали кўҳна ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Жумладан бугун шаҳардаги “Ижодкорлар боғи”да фестивал дастури доирасида гала концерт ташкил этилди.
Тантанали тадбирни шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Сулаймоновлар кириш сўзи билан очиб, бугунги тадбир юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта кунлар файзидан далолат эканлигини мамнуният ила эътироф этдилар.
Шу кунгача қадар шаҳримиздаги барча маҳаллаларда фестивал дастури доирасида пойтахтдан ташриф буюрган устоз санъаткорлар ҳамда элимиз ардоғидаги хонандалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов, азим Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, таниқли шоир Бобур Бобомуродларнинг ижодий чиқишлари тадбир иштирокчилари кайфиятига янада кўтаринкилик улашди.
Дилрабо ва дилтортар қўшиқлар гўзал рақсларга уланди.