Shrift o'lchami Rang Rasm

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”

×

 2024-07-19 13:07:28    83

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» тадбири ташкил этилди.
Шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ёшлар билан очиқ мулоқотга киришар экан, эртамиз эгалари бўлган ўғил-қизларга бутун мамлакатимизда бугунги кунда яратиб берилаётган имкониятларни алоҳида эътироф этиб ўтди. 
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ташаббускор ёшлар ўзларининг банк кредитлари, бандлик, субсидия асосида тикув машиналари олиш,  тадбиркорликни бошлаш учун ер ажратиш каби мурожаатлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан шаҳар ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Қўйилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Кредит олиш ва ишга жойлашиш истагидаги ёшларнинг мурожаатлари банк ва бандлик мутасаддиларига йўналтирилди. 
Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан шаҳар ҳокими соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.