Shrift o'lchami Rang Rasm

"Биз бир бўлсак ягона халқмиз - бирлашсак Ватанмиз!" шиори остидаги Маънавият фестивали кўҳна ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳрида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди

×

 2024-07-17 20:59:22    90

PDF yuklash
Chop etish


Фестивал дастури доирасида шаҳардаги “Бахрин”, “Маориф”, "Байналминал" ҳамда "Узунҳовуз" МФЙ аҳолиси иштирокида бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбир янада шукуҳли кечди.
Айниқса, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсупов, азим пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, таниқли шоир Бобур Бобомуродларнинг ижодий чиқишлари тадбир иштирокчилари кайфиятига янада кўтаринкилик улашди.
Фестивал дастури давомида сўз олган санъаткорлар бугунги тадбир юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта кунлар файзидан далолат эканлигини мамнуният ила эътироф этдилар. 
Дилрабо ва дилтортар қўшиқлар гўзал рақсларга уланди.