Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги саксон саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

2024-07-10 12:28:13 394
Сессия ишида сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияга шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши раиси. Ш.Нисбатхонов раислик қилди ҳамда олиб борди.
Кун тартибида 2024-2025 йилларда Марғилон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш борасида амалга ошириладиган ишларни муҳокама қилиш ҳамда бу бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.