Shrift o'lchami Rang Rasm

“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”

×

 2024-07-08 19:57:00    136

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги «Рақамли технологиялар маркази»да ҳар соҳада ташаббускор ва интилувчан бўлган ёшлар иштирокида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» тадбири ташкил этилди.

Шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ёшлар билан очиқ мулоқотга киришар экан, эртамиз эгалари бўлган ўғил-қизларга бутун мамлакатимизда бугунги кунда яратиб берилаётган имкониятларни алоҳида эътироф этиб ўтди. Ташаббускор ёшлар ўзларининг турли йўналишлардаги мурожаатлари ҳамда таклифлари билан шаҳар ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

Учрашув давомида спортнинг кураш тури бўйича жаҳон ареналарида шаҳримиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган, Жаҳон ҳамда Осиё чемпионлари 2-сонли Спорт мактаби ўқувчилари Шавкатжон Соибжонов, Муҳаммаддиёр Адҳамов ҳамда Асилбек Мирзаолимовлар сўз олиб, тадбир иштирокчиларига эришиб келаётган муваффақиятлари ҳақида сўзлаб беришди ҳамда бу борада уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган устоз ва мураббийларига ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тадбир якунида спортсевар ҳамда фаол ёшларга шаҳар ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.