Shrift o'lchami Rang Rasm

Четга чиқиш учун АЛИМЕНТ ПУЛИ ОЛДИНДАН ТЎЛАНДИ

×

 2024-06-29 19:36:40    6454

PDF yuklash
Chop etish


Алимент тўловчи шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида алимент олувчи билан келишув тузиши шарт.
Алимент тўлаш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда манфаатдор шахс алимент миқдорининг пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши ва алиментни бир йўла тўлаш тўғрисида ёки алимент эвазига муайян мол-мулкни бериш ёхуд алиментни бошқа усулда тўлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Марғилон шаҳрида яшовчи У.С. ҳам хорижга ишлаш учун кетаётганлиги сабабли алимент пулларини олдиндан тўлаб қўйишни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 05.05.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор У.С.дан ундирувчи Д.О.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.
Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор У.С.нинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган.
Шу сабабли, хорижга чиқиш истагида юрган қарздор 2.900 АҚШ доллари миқдорида алимент пулларини олдиндан тўлаб қўйди.
Ундирувчининг аризасига биноан қарздор У.С.га нисбатан қўлланилган чеклов чоралари бекор қилинди.
Ойбекжон Мухаммаджонов, Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари