Shrift o'lchami Rang Rasm

Саодат опани "MALIBU-2" си сотилиб кетди

×

 2024-06-28 16:01:35    6511

PDF yuklash
Chop etish


Фарғоналик Саодат опадан “Капиталбанк” фойдасига 304.190.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижро ҳужжати Марғилон шаҳар МИБ бўлими томонидан амалга оширилмоқда. 
Қарздор бир неча бор огоҳлантирилган бўлсада, қарзини тўламаган. Натижада унга тегишли "MALIBU-2"  русумли автотранспорт воситаси хатланган.
Шундан сўнг ҳам қарздор "MALIBU-2"  қайтариб олишга уринмаган ва "MALIBU-2"   “E-ijro auksion” дастурида савдога чиқарилган.
Машинанинг дастлабки баҳоси  246 млн сўм қийматда  чиқарилиб, аукцион савдоларида 276 млн сўмга сотилган ва янги эгасига топширилган.
Саодат опанинг қолган мулклари ҳам сотилиш арафасида. Аукциондан тушган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилиши юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси Фаизасил Қосимхўжаев