Shrift o'lchami Rang Rasm

ҚАРЗ БЕРИШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

×

 2024-06-27 17:04:50    177

PDF yuklash
Chop etish


Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарз суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 миллион сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъий назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими