Shrift o'lchami Rang Rasm

Ҳоким ва ёшлар учрашуви” тадбирида 42 нафар мактаб битирувчиларига олтин медаллар топширилди

×

 2024-06-25 17:21:55    216

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви тадбири ташкил этилди.

Учрашув аввалида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов сўз олиб, ўтган давр мобайнида шаҳар миқёсида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг 1-сектор раҳбари ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ташаббускор ёшлар ўзларининг таклиф ва ташаббуслари билан шаҳар ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, ўзаро фикр алмашдилар.

Шундан сўнг тенгдошлари орасида ўзининг юксак истеъдоди, турли соҳаларда эришган муваффақиятлари ҳамда намунали хулқи билан умумий ўрта таълимни тамомлаган 42 нафар битирувчи ёшларга “Олтин”, 2 нафар ўқувчиларга “Кумуш” медаллар ҳамда иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.