Shrift o'lchami Rang Rasm

ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

×

 2024-06-22 22:33:09    57

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Маданият марказида азим пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ устоз санъаткорлар санъатсевар марғилонликлар билан бевосита мулоқотда бўлишди.
Ижодий учрашувда элимиз ардоғидаги санъаткор Ўзбек Давлат драма театри ва кино актрисаси Доно Бобохонова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри Меҳриддин Раҳматовлар ўз чиқишлари билан санъатсевар ҳамшаҳарларимиз кўнглидан яна бир карра жой олдилар. Санъаткорлар учрашув давомида кино ва театр саҳналарида яратган ролларидан парча ҳамда дилрабо куй ва қўшиқларни ижро этдилар. 
Қўшиқлар рақсларга уланди, кўтаринки кайфиятда ўтказилган тадбир давомида меҳмонлар маданият ва санъатни ҳамиша юксак қадрлаган марғилонликларга эътибор ва эътироф учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати