Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи 15 нафар ёшларга тикув машиналари топширилди

×

 2024-06-14 15:47:23    188

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, айниқса "Ёшлар дафтари” рўйхатидаги йигит-қизларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш муҳим масала ҳисобланади.
Хусусан бугун ҳам шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлари ишлари шаҳар бўлими ташаббуси билан "Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи йигит-қизларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида энг сўнгги русумдаги тикув машиналари шаҳар ҳокими бошчилигида ўз эгаларига топширилди.
Шунингдек, Беш ташаббус олимпиадаси доирасида ўтказилган оммавий спорт мусобақаларининг вилоят босқичида енгил атлетика турида фахрли ўринларни қўлга киритган спортсевар ёшларга ҳам спорт кийимлари тақдим этилди. 
Таъкидлаш жоизки, бу каби юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир ўғил-қиз тақдири давлатимиз назоратида, эътиборида эканлигидан далолатдир.