Shrift o'lchami Rang Rasm

Бугун Марғилон шаҳридаги муҳташам “Дунё” тўйхонасида хатна тўйи ўтказилган 30 нафар болажонларнинг мурғак кўнгли дунё қадар юксалди.

×

 2024-06-14 13:58:49    97

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими ташаббуси билан ҳамда саховатпеша тадбиркорлар кўмагида ташкил этилган ушбу тантанада шаҳримиздаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар жондан азиз фарзандлари иштирокида тўкин дастурхон атрофида жам бўлдилар.
Тантана давомида тўй болаларга тадбир ташкилотчилари томонидан совғалар тақдим этилди. Айниқса, элимизнинг хушовоз хонандаси Отабек Муҳаммадзоҳид ҳамда шаҳар Маданият маркази санъаткорлари томонидан ижро этилган дилтортар қўшиқлар болажонларга кўтаринки кайфият улашиб, барчани бирдек рақс чорлади.