Shrift o'lchami Rang Rasm

САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТ, ЕЧИМ ВА САМАРА

×

 2024-06-13 11:19:09    203

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳардаги ишбилармонлар,  тадбиркорликни бошлаш истагидаги фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан Сайёр қабул ўтказилди.
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ раиси С.Аннакличев томонидан ўтказилган қабул давомида тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. 
–       Бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган мақсад тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида дуч келаётган муаммоларини ўрганиш, уларга ҳуқуқий кўмак беришдан иборат, - дейди С. Аннакличев. – Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар соҳада мавжуд камчиликларни ўрганиш орқали қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, тадбир давомида фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.