Shrift o'lchami Rang Rasm

Мактаб оромгоҳи болаларга ўз бағрини очди

×

 2024-06-12 18:30:42    54

PDF yuklash
Chop etish


Болаларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил етиш, уларнинг оромгоҳларда дам олиши ва билим орттириши учун Марғилон шаҳрида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 
Хусусан шаҳримиздаги 17-умумий ўрта таълим мактабида Ёзги оромгоҳ ўқувчиларга ўз бағрини очди. 
Ушбу оромгоҳда болалар турли фан тўгаракларига қатнашиш билан биргаликда, мусиқа, спорт ва билим беллашувларида ҳам иштирок этишади. Aйниқса чет тили тўгараклари машғулотларини малакали мутахассис ва ўқитувчилар томонидан олиб борилиши таъминланган.