Shrift o'lchami Rang Rasm

"Беш ташаббус олимпиадаси": Енгил атлетика бўйича вилоят мусобақаси старт олди

×

 2024-06-07 13:00:48    456

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Атласчи” ўйингоҳида спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақанинг вилоят босқичи старт олди.
Беллашувни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги оммавий спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Шерзод Олимов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодиржон Ҳакимов ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Тўланбой Бекназаровлар кириш сўзи билан очиб, мазкур олимпиада маҳалла ёшлари ўртасида оммалашиб бораётгани ва иқтидорли ёшларнинг қобилиятини намойиш этишида катта имконият яратаётганини таъкидладилар. 
Мусобақада вилоятимизнинг 19 та туман ва шаҳарларидан келган 456 нафар қатнашчи учта (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида қатнашмоқдалар.