Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида инновацион усулда таълим-тарбиявий фаолият олиб бориладиган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди

×

 2024-05-31 15:16:20    160

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳридаги “Туягум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий тадбиркор Муножатхон Асланова ташаббуси билан "YANGI AVLOD" номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигдаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Эътиборлиси шундаки, ушбу таълим ташкилотида ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланган ҳолда инновацион усулда таълим-тарбиявий фаолият олиб борилади. " YANGI AVLOD" 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг ишга туширилиши натижасида 7 та янги ишчи ўрни яратилди. Тарбияланувчиларга рус ва  инглиз тиллари ўргатилади, шунингдек, менталь арифметика машғулотлари ҳам ташкил этилган.