Shrift o'lchami Rang Rasm

БОЛАЛАРГА

×

 2024-05-31 15:14:53    51

PDF yuklash
Chop etish


1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мамлакатимизда ҳам ҳар йили дилларда қувонч ила кенг нишонланади.
Байрам олдидан бугун шаҳардаги 37-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 1-сонли ихтисослаштирилган МТТда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 
Ширинтой ўғил-қизлар иштирокида концерт дастури тарзида ташкил этилган тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгалари эканлиги,  уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила ва ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб, болажонларга байрам совғаларини улашдилар.