Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида ''ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ'' фестивали шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди

×

 2024-05-29 20:37:26    149

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими ташаббуси билан вилоятимизда энг муқаддас зот ҳисобланган оналарга эҳтиром ва хурмат кўрсатиш, эъзозлаш мақсадида ҳар йили вилоят миқёсида "Оналарга эҳтиром" фестивали ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, бугун шаҳардаги "Диёр" тантаналар мажмуасида фестивалнинг шаҳар босқичи кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Байрам тадбирини шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов табрик сўзи билан очиб, мўътабар ва мунис онажонларимиз, азиз опа-сингилларимизга самимий эҳтиром кўрсатди. 
Барчамиз учун энг қадрли зот бўлган ОНАларимизга эътибор кўрсатиш, уларни эъзозлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган фестивални юқори кайфиятда ўтказиш мақсадида шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот ва муаассасалар жалб этилди. 
Тадбир давомида танлов низомида белгиланган номинациялар бўйича танловнинг шаҳар босқичида  ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар шаҳар ҳокимлигининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмаларни қўлга киритдилар.
Шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросидаги дилтортар қўшиқлар эса тадбир иштирокчиларини беихтиёр рақсга чорлади.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати