Shrift o'lchami Rang Rasm

Бахринлик ёшларга “STREETBALL” майдони тантанали топширилди

×

 2024-05-25 14:40:57    64

PDF yuklash
Chop etish


Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Марғилон шаҳрида ҳам сўнгги йилларда спортсевар ёшларга кенг имконият яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан ташкил этилган "Мини футбол" спорт мусобақаси Республика босқичида Марғилон шаҳар Бахрин маҳалласи жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллаган эди.
Шу муносабат билан мусобақада ғолиб бўлган ёшларни муносиб рағбатлантириш мақсадида 2023 йил июнь-август ойларида  27-умумий ўрта таълим мактабидаги эски спорт майдони ўрнига 163 млн сўмлик  янги замонавий “Стритбол”  спорт мажмуаси барпо этилди.
Бугун ушбу спорт майдонининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Хуршид Бойзақов, вилоят ҳокими ўринбосари Шерзод Раҳимов, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхоновлар иштирок этиб, ушбу майдон спортсевар ёшларга муносиб туҳфа бўлганлигини таъкидлашди.
Тадбир сўнгида бахринлик ёшлар янги “STREETBALL” майдонида илк ўйинда ўзаро беллашдилар.