Shrift o'lchami Rang Rasm

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГ СОЧДИ

×

 2024-05-25 14:39:14    64

PDF yuklash
Chop etish


Бугун бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳридаги таълим муассасаларида, хусусан, 27-умумий ўрта таълим мактабида ҳам сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилди.
Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган битирувчи ёшларга келгуси ўқиш ва ишларида улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилади. 
Шунингдек, у ўз сўзи давомида мактабда олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари, иқтидорли ўқувчи ёшлар эришаётган муваффақиятлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида таълим фидойилари бўлган жонкуяр устозлар, жонажон мактаб ва қадрдон синфдошларни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.