Shrift o'lchami Rang Rasm

МЎЪТАБАР ЗОТЛАРГА ИЗЗАТ ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2024-05-24 18:59:29    153

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида мунис ва мўътабар онажонларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Оналарга эҳтиром” тадбирлари давом этмоқда. 
Жумладан бугун ҳам Марғилон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи меҳрибон ва мўътабар онажонларимиз иштирокида “Оналарга эҳтиром” тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тадбир давомида ўзининг бой ҳаётий тажрибаси билан улуғ ёшида ҳам ёшларга ўрнак бўлиб келаётган, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшган мўътабар аёлларимиз эъзозланди, эътироф этилди.
Тадбир давомида муштипар ва мунис оналарни мадҳ этувчи дилхуш тароналар жаранг сочди.