Shrift o'lchami Rang Rasm

“ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-05-24 18:58:32    74

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган мунис ва мўътабар онажонларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Оналарга эҳтиром” тадбири ўтказилди. 
Эъзоз ва эҳтиром тадбирида юз-кўзидан нур ёғилиб турган, бугунги кунда кексалик гаштини суриб келаётган жондан азиз онажонларимиз жам бўлдилар. 
Тадбир давомида ўзининг кўп йиллик меҳнатлари билан шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшган мўътабар аёлларимиз эъзозланди, эътироф этилди.
Мунис ва мўътабар онажонлар бундай эзгу ташаббус ва эътибордан мамнунликларини билдириб, бугунгидек тинч ва осойишта кунлар бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар. 
-Оналари эъзозда бўлган, фарзандлари камолини кўриб осойишта яшаётган бахтли оналардан бириман десам ҳеч муболаға бўлмайди, -дейди “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Маҳфиратхон ая Тўланова. - Бугунги кўрсатилган эҳтиромдан бошимиз осмон қадар юксалди, кўнгилларимиз тоғдек кўтарилди.