Shrift o'lchami Rang Rasm

Танлов “МАФТУНКОР РАНГЛАР ЖИЛОСИ”

×

 2024-05-22 18:15:17    156

PDF yuklash
Chop etish


Бугун шаҳримиздаги алоҳида таълимга эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 22-сонли мактаб интернатида ёш рассомлар учун “Мафтункор ранглар жилоси” номли танлов ўтказилди.

Марғилон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ташаббуси билан шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур танловда мактабда таҳсил олиб келаётган жисмоний имконияти чекланган ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Танлов давомида ранг-тасвирга қизиқувчи ўқувчи ёшлар табиат манзаралари, она Ватан сиймоси, миллий қаҳрамонларимиз тасвирини ўз тасаввурлари асосида акс эттиришди.

Танлов иштирокчилари ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.