Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-05-22 15:46:20    82

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар учун даставвал Марғилон шаҳрида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида мукаммал таъмирдан чиқарилган 2-сонли Оилавий поликлиникага пресс-тур ташкил этилди.

Марғилон шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 59907 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида поликлиникани жорий таъмирлаш таклифи ғолиб деб топилиб, 1 млрд 253 миллион сўм маблағ ажратилиб, поликника биноси мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Пресс-турдан сўнг ОАВ вакиллари “Марғилон шаҳрида ёшлар бандлигини таъминлаш ва ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар” мавзусида ташкил этилган Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими ўринбосари Тўланбой Бекназаров ҳамда Ёшлар ишлари шаҳар бўлими раҳбари Фахриддин Раҳимжоновлар билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар.

Анжуман давомида шаҳар ҳокими ўринбосари Т.Бекназаров ҳамда Ёшлар ишлари шаҳар бўлими раҳбари Ф. Раҳимжоновлар томонидан Марғилон шаҳрида Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

2024-йил бошидан “Ёшлар дафтари”га 548 нафар ёшлар киритилиб, 241 нафар ёшларга ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 652 млн 096 минг  сўмлик турли хилдаги ёрдамлар кўрсатилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга қуйидаги йўналишларда ёрдамлар кўрсатилди:

Жумладан, 5 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди, 10 нафар бемор ёшларга соғлиқларини тиклаб олишлари учун маблағ ажратилди, 88 нафар талаба ёшларга контракт пуллари тўлаб берилди, 32 нафар ёшларга меҳнат қуроллари топширилди, ҳайдовчилик ўқув курсида ўқишлари учун 100 нафар ёшларга тўлов маблағининг 50 фоизи тўлаб берилди, 84 нафар ёшлар IT соҳасида бепул ўқитилди ҳамда 62 нафар ёшларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Иш ўринларига жойлаштирилган ёшлар сони эса 44 нафарни ташкил этади.

Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.