Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ
2024-05-21 18:55:00 196
Марғилон шаҳридаги 2-оилавий поликлиника биноси жорий таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди.
Марғилон шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада шаҳардаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 59907 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Поликлиника биноси 2020 йилда жорий таъмирдан чиқарилган бўлиб, ўтган вақт мобайнида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида поликлиникани жорий таъмирлаш таклифи ғолиб деб топилиб, 1 млрд 253 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар асосида поликлиника биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида поликлиника ҳудудида замонавий кўринишдаги мажлислар зали ҳам қуриб битказилди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати