Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ” ЎТКАЗИЛДИ
2024-05-21 14:42:46 120
Марғилон шаҳрида жойлашган “UZWOOLENTEX” корхонасидаги мавжуд бўш иш ўринлари учун шаҳардаги ишсиз фуқаролар иштирокида “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Ушбу ярмаркада иш билан банд бўлмаган 100 нафардан ортиқ фуқаролар корхонадаги 20 хил турдаги мавжуд 400 та бўш иш ўринлари билан танишдилар.
Италия, Германия ва Хитой мамлакатларидан келтирилган илғор технологиялар ёрдамида маҳаллий хомашёлардан сифатли жун ип матолари ишлаб чиқарувчи бу фабрика Марказий Осиёдаги ягона корхона ҳисобланади. Эндиликда “Uzwoolentex”да тўқилган сифатли матолардан “Наримтекс”да замонавий аёллар либосларини тайёрлаш йўлга қўйилди. Ушбу маҳсулотлар дунё бозорида “Molto Caldo” бренди билан машҳур.
Корхонада жун аралашмали мато ишлаб чиқариш бўйича қиймати 15 млн долларлик янги лойиҳага қўл урилган.
Ярмарка давомида 50 нафар фуқаролар томонидан мазкур ишлаб чиқариш корхонасида фаолият кўрсатиш учун анкеталар тўлдирилди.