Shrift o'lchami Rang Rasm

Маданий-маърифий тадбир “ОТАЛАР ЧОЙХОНАСИ”

×

 2024-05-20 21:46:50    144

PDF yuklash
Chop etish


Қадимий ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳрида жойлашган Ижодкорлар боғида Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Рухсор телерадиоканали ташаббуси билан “Оталар чойхонаси” номли маданий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Унда шаҳримиздаги маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёши улуғ нуроний отахонлар ҳамда чинакам санъатга шинаванда марғилонликлар иштирок этишди.

Тадбирни шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов кириш сўзи билан очиб, Марғилон халқи чинакам санъатга шинавандалиги, неча йиллик тарихга эга бу кўркам боғда буюк санъат дарғалари иштирокида “Оталар чойхонаси” сингари маданий-маърифий учрашувлар кўплаб ўтказилиб келинганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида элимиз ардоғидаги санъаткорлардан Абдулҳай Каримов, Илҳом Иброҳимов, Муҳсинбек Мўминов ижросидаги дилрабо куй ва қўшиқлар, шунингдек, таниқли сўз усталарининг ичакузди ҳангомалари марғилонлик кулгу шинавандаларининг кайфиятига кўтаринкилик улашди.