Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги саксон еттинчи сессияси бўлиб ўтди
2024-05-17 19:47:01 179
Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳардан сайланган вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, МФЙлар вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида шаҳарни ишсизлик ва коррупсиядан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш бўйича 2024 йилнинг I чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ҳамда сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Шаҳар секторлари раҳбарларига жорий йил учун белгиланган дастурлар ва берилган топшириқлар ижросини тўла таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича ишлар кўламини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, секторлар ҳудудларидаги кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш юзасидан аниқ ва қатъий вазифалар юклатилди.
Шунингдек, йиғилишда шаҳардаги коммунал соҳа (электр таъминоти, газ, ичимлик суви, йўл) ташкилотлари раҳбарларининг ҳам ҳисоботлари эшитилиб, аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда улар томонидан йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Сессияда шаҳарда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилиб, шаҳарда электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди.
Шаҳарда “маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилди.Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.