Shrift o'lchami Rang Rasm

ҒОЛИБ СПОРТЧИ ЁШЛАР МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2024-05-14 16:05:02    352

PDF yuklash
Chop etish


Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича шу йилнинг май ойида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобоқасида Марғилон шаҳридаги 2-сонли Спорт мактабининг 3 нафар спортчи ёшлари фахрли ўринларни эгаллаб, жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун  йўлланмани қўлга киритдилар.
Шунингдек, мазкур спорт мактабининг спортчи ёшлари жорий йилнинг 5-10 май кунлари Навоий шаҳрида спортнинг Баскетбол тури бўйича Ўзбекистон чемпионати биринчи лига ва олий лига ўйинларида вилоят терма жамоаси сафида муносиб иштирок этиб, фахрли 1-ўринга муносиб деб топилдилар. 
Шу муносабат билан бугун шаҳардаги 2-сонли Спорт мактабида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда республика ишчи гуруҳи вакили Д. Абдусатторов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмалари вилоят бошқармаси бошлиғи А.Зиявитдинов, шаҳар ҳокими Ш. Нисбатхоновлар иштирок этиб, спортчи ёшларни муносиб ғалаба билан муборакбод этган холда уларга фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширдилар.