Shrift o'lchami Rang Rasm

Инсон қадри учун: САЙЁР ҚАБУЛ

×

 2024-05-11 15:21:07    90

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги "Ижодкорлар боғи"да вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов ҳамда шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов бошчилигида кенгайтирилган тартибда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича “Сайёр қабул” ўтказилди.
Қабул жараёнида вилоят Соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Маънавият, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази,  Маҳаллалар уюшмаси, Ёшлар ишлари, спорт ҳамда коллежлар бошқармаси, олий таълим муассасалари ректорлари, шунингдек бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Самимий мулоқотлар “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойилни амалда ифода этиб, турли оворагарчиликларнинг олдини олиш, мурожаатларга ўз вақтида ва тезкор ечим топишда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани қувонарлидир.
Мазкур қабулда жами 74 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида моддий ёрдам, таълим, бандлик, соғлиқни тиклаш, бола нафақаси ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 37 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 11 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Қабул жараёнида “Саховат” маҳалласида яшовчи Ё.Хомидовага фарзанди О.Холдоралиева учун нафас йўллари касалликларини даволовчи махсус аппарат, шунингдек, “Ариқ бўйи” маҳалласида яшовчи 5 нафар ёшларга шаҳардаги Рақамли технологиялар марказида имтиёз асосида бепул таълим олиш учун йўлланма, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан шаҳардаги “Ёрқин” МФЙ да яшовчи болаликдан ногирон Н.Каримовага ногиронлик аравачаси ҳамда юриш имконияти вақтинча чекланган 3 нафар фуқароларга қўлтиқ таёқлар топширилди.