Shrift o'lchami Rang Rasm

ИККИ СОТИХ ТОМОРҚАСИДАН ДАРОМАД ТОПАЁТГАНЛАР

×

 2024-05-03 19:15:28    174

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар "Тошлоқтепа" маҳалласида яшовчи Бахтиёр Усмонов 2 сотих томорқасининг ҳар қаричидан унумли фойдаланиб келаётган миришкорлардан. 
Бахтиёр ака асли нонвой. Ишдан бўш вақти хонадонидаги мўъжазгина томорқасида ўтади. Помидор, бодринг ва рўзғор учун керак бўладиган, витаминларга бой баҳорий кўкат маҳсулотларини бозордан сотиб олишдан кўра уларни ҳалол пешона тери билан етиштириб, ўз қўлларинг билан узиб ейишни гашти бошқача, дейди Бахтиёр ака.
Бундан ташқари қуш, товуқ, қуён каби парранда ва уй ҳайвонларини ҳам шу кичик хонадонида парваришлайди.