Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ахборот кутубхона марказига 500 дона бадиий ва илмий китоблар тўпламини топширилди

×

 2024-04-26 18:11:13    544

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида Марғилон шаҳрида ҳам ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш борасида таълим муассасаларида китоб тақдимотлари, адабий мулоқот ҳамда учрашувлар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирлар ташкил этилди. 
Ана шундай тадбирлардан бири бугун шаҳардаги Ахборот кутубхона марказида ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Г.Жўрабоева ҳамда шаҳар ҳокими маслаҳатчиси У.Маҳмудовлар сўз олиб камолга етаётган ёш авлоднинг маънавий оламини гўзал туйғулар, эзгу ниятлар билан бойитиш, Ватан қадрини сингдиришда китобнинг аҳамияти беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлади ҳамда ушбу марказ фондига 500 дона бадиий китоблар тўпламини топширди.
Марказ ходимлари шаҳар ҳокимига юксак эътибор ва кўмак учун ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдиришди.