Shrift o'lchami Rang Rasm

“Меҳр дафтари” маблағлари хисобидан марғилонлик Абдуфаттоҳ Убайдуллаевга 1 хоналик уй-жой калити топширилди

×

 2024-04-20 17:48:46    184

PDF yuklash
Chop etish


Марғилонлик Абдуфаттоҳ Убайдуллаев энди ўз уйига эга. Унга барча жиҳозлар билан таъминланган 1 хоналик уй расман топширилди. 

Тантанали уй топшириш маросимида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник О. Абдуллаев, Марғилон шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Н.Абдуллаев ҳамда нуронийлар иштирок этишди.

– Бугун жуда хурсандман, - дейди янги уй соҳиби А.Убайдуллаев. – Доим ўз уйим бўлишини орзу қилганман. Президентимизнинг ғамхўрлиги билан бу орзуим амалга ошди.  Менга берилган уйда барча зарур шароитлар бор. Эътибор ва ғамхўрликдан жуда миннатдорман.

Ушбу хайрли ишлар "Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз" эканлигига яна бир исбот десак муболаға бўлмайди.