Shrift o'lchami Rang Rasm

“БЕШ ТАШАББУС ПАРАЛИМПИАДАСИ”

×

 2024-04-19 19:53:05    183

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари Марғилон шаҳар бўлими ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази шаҳар бўлими ҳамкорлигида имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида шаҳардаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  “Беш ташаббус паралимпиадаси” шаҳар босқичи ўтказилди. 
Унда шаҳардаги барча маҳаллалардан 175 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ёшлар иштирок этиб, ғолиблик учун беллашдилар. 
“Беш ташаббус паралимпиадаси” иккинчи мавсуми доирасида ўтказилган “пара шахмат”, “пара шашка”, “пара енгил атлетика”, “пара стол тенниси”, “пара батминтонспорт” йўналишларида ғолибликни қўлга киритган ғолиблар якунда муносиб такдирландилар.